Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 1,5 мингга яқинлашди
Олам
−
28 июн 1793 1 дақиқа
Венесуэлада содир бўлган зилзила қурбонлари сони 1 минг 400 нафарга етди. 3 мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат парламенти раиси Хорхе Родригес маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда вақтинчалик бошпаналарда 3 минг 142 та жабрланган оила қолмоқда. Қутқарув ишлари ва вайроналарни тозалаш жараёни давом этар экан, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони ортишда давом этмоқда.
Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) баҳолашига кўра, Венесуэладаги зилзилалардан 6,76 миллионгача киши жабр кўрган бўлиши мумкин.
Мамлакатга халқаро ёрдам ва қутқарувчилар етиб бормоқда. Венесуэла соғлиқни сақлаш тизими дори-дармон ва тиббий буюмларнинг ўткир танқислигини бошдан кечирмоқда.
БМТнинг хабар беришича, қидирув-қутқарув операциясига аллақачон мингга яқин халқаро мутахассислар, жумладан, қидирув итлари бўлган кинологлар отрядлари жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни Венесуэлада сўнгги 126 йил ичидаги энг кучли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси