Вазият етарли даражада яхшиланди – Буюк Британия Бош вазири
Олам
−
11 Май 2020
4937Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон мамлакатдаги мактаблар 1 июндан аста-секин очилиши мумкинлигини маълум қилди.
“Биз дўконларнинг босқичма-босқич очилишини бошлашимиз ва бошланғич мактаб ўқувчиларининг мактабга қайтишига имкон беришимиз мумкин, деб ўйлаймиз”, деди Жонсон.
Бош вазир имтиҳонга келган талабалар таътил олдидан ўқитувчилар билан ишлашлари мумкинлигига умид билдирди. Шунингдек, у чекловларни олиб ташлаш вазиятнинг ривожланишига боғлиқлигини таъкидлади.
Бош вазир Борис Жонсон мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият карантинни заифлаштириш учун етарли даражада яхшиланганини ҳам айтиб ўтган.
Жонсоннинг таъкидлашича, карантинни тўла юмшатишга ҳали жуда эрта, аммо чораларни қисман олиб ташлаш 13 майдан бошланади. Бош вазир Англия хавфнинг тўртинчи даражасидан учинчи даражасига ўтиши мумкинлигини маълум қилди.
“Карантин даврида биз тўртинчи даражада эдик ва сизнинг фидокорона ҳаракатларингиз туфайли биз ҳозирда учинчи даражага ўтишни бошлаяпмиз”, деди Жонсон шифокорларга.
Буюк Британияда тахминан 220 минг киши коронавирусни юқтирган.32 мингга яқин бемор инфекция сабабли вафот этган. Мамлакат 23 мартдан бери карантинда.
LiveБарчаси