Британиялик шифокорларга соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилиш тақиқланди
Олам
−
16 Май 2020
5644Ўнлаб британиялик шифокорларнинг сўзларига кўра, Миллий соғлиқни сақлаш хизмати ходимлари шахсий ҳимоя воситаларининг етишмаслиги ҳақида шикоят қилишлари тақиқланди. Бу ҳақда “BBC News“ хабар берди.
Таъкидланишича, 100 дан ошиқ шифокор амалдорлар томонидан босимга учраган. Хабар қилинишича, улар энди Миллий соғлиқни сақлаш хизматини ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватлашлари ва бу каби мавзуларда жамоатчиликнинг фикрларини олдини олишлари керак.
Журналистлар билан аноним равишда суҳбатлашган шифокорлар ўзлари ишлаган клиникаларда вафот этган ҳамкасблари ҳақида гапириш тақиқланганини айтишди. Уларнинг камида биттасига иш топишда қийинчилик ва обрўсига путур етказиш билан таҳдид қилинган.
Аввалроқ, апрель ойи охирида Германия ва Франция шифокорлари онлайн норозилик ўтказдилар. Улар ҳимоя воситаларининг етишмаслиги муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб қилиш учун яланғоч суратларга тушиб ижтимоий тармоқларга жойлашган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь