Вазирлик метро ва теледебатдаги электр узилишини изоҳлади

Жамият

image

Кеча, 27 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда электр энергияси билан боғлиқ муаммо туфайли Тошкент метросининг “Ўзбекистон” йўналишидаги “Ғафур Ғулом”, “Алишер Навоий” бекатларида ёритиш ускуналарида носозлик ҳамда эскалаторлар тўхтаб қолганлиги ва Тошкентда жонли эфирда кўрсатилаётган сайлов дебати электр ўчгани сабаб узилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Энергетика вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Маълум бўлишича, 27 ноябрь куни соат 10:42 да Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35 кВли “Шайхонтоҳур” подстанциядаги юқори кучланишли “Шайхонтоҳур 1” йўналишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида қисқа муддатли узилиш бўлган ҳамда шу заҳоти автоматик равишда заҳирадаги кабель тармоғига уланган. Соат 10:43 да электр энергияси тўла қувват билан узатила бошланган. 

Шунингдек, Тошкентда жонли эфирда кўрсатилаётган сайлов дебати электр ўчгани сабаб узилиб қолди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Миллий телевидениеси ҳам ушбу Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35 кВли “Шайхонтоҳур” подстанция (Яъни метрополитен билан битта подстанция) орқали электр энергияси билан таъминланади. Метрополитенда заҳирадаги кабель тармоғи борлиги туфайли 1 дақиқада муаммо бартараф этилган. 

Халқаро пресс-клубнинг 27 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган матбуот марказидаги эфирга узатилган Пресс-конференцияси вақтида электр таъминотида 5-7 дақиқа узилиш бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси метро дебат

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг