Вазирчасига мотивация: Энергетика вазири Султонов талабалар билан учрашди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари билан учрашди. 

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасига йўллаган мурожаатида ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида олимлар, ёш тадқиқотчилар, ишлаб чиқариш вакиллари ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари билан ўтган учрашувда Ўзбекистонда геология соҳаси танг аҳволга келиб қолгани, янги тадқиқотчилар, ёш олимларга эҳтиёж юқори эканини таъкидлаган эди. 

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали мамлакатда ушбу соҳада кўплаб мутахассисларни етиштираётган етук олий таълим муассасаларидан бири саналади. 

Бугунги кунда Энергетика вазирлиги тизимида жами 121600 киши ишлайди. Уларнинг 21761 нафари (17,8%) 30 ёшгача бўлган ёш мутахассислар, улардан 444 нафари турли даражадаги менежерлардир. Ёш мутахассисларнинг (21761) 3113 нафари (14,3%) қизлар, шундан 26 нафари менежерлар, шу жумладан 2 та биринчи ўринбосар ва 8 та бўлим бошлиқлари (бўлим, маъмурият, устахона, бўлим). 

Вазир Алишер Султонов ўз нутқида Президент мурожаатидан келиб чиқадиган вазифалар, соҳа муаммоларини ечишда ёшларнинг ўрни, вазирлик амалга оширмоқчи бўлган режаларга тўхталиб ўтди. Ёш мутахассислар ва талабаларнинг янги лойиҳалари, халқаро олимпиадаларда қатнашиш, спорт комплекслари фаолиятини йўлга қўйиш каби ташаббусларини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, учрашувда филиал талабалари, ёшлар етакчилари нефть ва газ соҳасидаги амалий ишлари, ўзларининг олиб бораётган илмий ишлари ва тадқиқолари, соҳада амалга оширилиши зарур инновацион ғоялари, турли муаммалар ва уларнинг ечимлари ҳамда ўзларининг қатор таклифларни билдиришди. 

Учрашувда Кимё фанлари доктори профессор, Академик  Сайёра Шарафовна Рашидова, Ўзбекистон халқ артисти Мельникова Галина Витальевна ва шу соҳа профессор устозлари ҳам иштирок этишди. 

Сщзга чиққан талабалар Султоновни саволларга тутиш, амалга оширмоқчи бўлган лойиҳаларида ёрдам сўраш билан чекланмай, уни таълим даргоҳи қошида тузилган футбол жамоасига ўйинчи сифатида таклиқ қилиб, вазирга ўз исм-шарифи туширилган спорт либосини тақдим этишди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Энергетика вазирлиги Алишер Султонов

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг