Вазир Ҳилола Умаровага иккита янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровага иккита янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик хабар берди. 

Билдирилишича, 2 февраль куни Ражабов Сардор Бахтиёрович ҳамда Боқиев Фарҳод Эсонович Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Ражабов Сардор Бахтиёрович тайинловга қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг, Таълим сифатини баҳолаш, лицензиялаш ва аккредитациялаш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Вазирликдаги фаолиятини бошлашдан аввал эса собиқ Давлат тест маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Боқиев Фарҳод Эсонович эса тайинловга қадар Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал эса АОКАнинг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 февраль куни Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб таълим ўринбосар Вазир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг