“Ватан хоини” тамғасини олганлар нега кечирилди? Сўз сизга, Ортиқова
Жамият
−
11 Декабрь 2019
21947Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолаганди. Ушбу фармон бўйича 92 нафар шахс афв қилинди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ушбу фармонга тўхталиб ўтди.
“Улардан 79 нафари тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар эди. Яъни афв этилганлардан 60-70 фоизи жиноят кодексининг жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш ва шу каби моддалар доирасида қилмишни содир этган инсонлар бўлган.
Мен улар билан бевосита суҳбатлашдим. Уларнинг кўпи тақиқланган материал, варақ, диск сақлаган, ватанига хоин бўлмаган, лекин ўша вақтдаги қонунчиликдаги оғир санкциялар туфайли узоқ йилларга озодликдан маҳрум этилган шахслар бўлган. Президентимиз кўпроқ шундай инсонларга афв беришни топшириқ қилиб бердилар. Қилмишидан қаттиқ афсусда экани ва бошқа ҳолатлар ўрганилди. Уларга Президент томонидан имкон берилди.
Ҳозир ҳам мазкур комиссия тўхтовсиз ишлайди. Тегишли тартибда мурожаат қилинса, биз кўриб чиқамиз. Фақат айнан шундай шахснинг ўзи мурожаат қилиши керак. Унинг яқини ёки бошқа таниши эмас”, дейди Бош прокурор ўринбосари.
LiveБарчаси