Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини ўзгартира оладими?
Олам
−
01 Март 2023 5284 1 дақиқа
АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш бўйича дунёнинг барча давлатлари билан маслаҳатлашувлар олиб бормоқда, бироқ у “бешлик”нинг доимий аъзолари таркибини ўзгартира олмайди. Бу ҳақда бугун, 1 март куни АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Конгресс Вакиллар палатасининг маблағлар бўйича қўмитасидаги чиқишида айтган.
Қайд этилишича, қўмитада дипломатдан Ҳиндистон ва Японияни Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари қаторида кўриш имконияти ҳақида сўралган. У эса АҚШ БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини ўзгартира олмаслигини айтган.
“Биз ўтган йилнинг сентябрь ойида Хавфсизлик Кенгаши ислоҳоти ва БМТни кенгроқ ислоҳ қилиш бўйича муҳокамаларни бошладик. Биз Хавфсизлик Кенгашининг янада кенг қамровли ва ваколатли бўлишига қаратилган ислоҳотни қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ беш доимий аъзо БМТ Низомида мустаҳкамланган, мен уни ўзгартира олмайман”, деган Линда Томас-Гринфилд.
Бироқ АҚШ дипломати БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини ўзгартиришнинг бошқа йўлини маълум қилган. Унга кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгаши янги доимий аъзолар ва сайланган аъзоларни қўшиш орқали ўзгартирилиши мумкин.
Маълумот учун, АҚШ, Буюк Британия, Франция, Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзолари саналади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025