Орегон ва Ситак ҳам 1 сентябрни “Ўзбекистон мустақиллиги куни” деб эълон қилди

Жамият

image

Сиэтл ва Вашингтон шаҳридан сўнг Орегон штати губернатори ҳамда Ситак шаҳри мэри ҳам ўз ҳудудларида 2026 йил 1 сентябрни расман “Ўзбекистон мустақиллиги куни” деб эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг шартнома асосида жалб қилинадиган маслаҳатчиси, Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. 

“Ушбу ташаббус учун америкалик ҳамкорларимизга самимий миннатдорлик билдираман”, деб ёзган Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг йирик иқтисодий ва технологик марказларидан бири – Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б.Уилсон 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда расман “Ўзбекистон мустақиллиги куни” деб эълон қилганди.

Шунингдек, АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳри 1 сентябрни Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги куни деб эълон қилди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг