Ваниҳоят! Тошкент ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилаш режасини ишлаб чиқмоқда
Жамият
−
17 Январь
11603Тошкент шаҳар ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда ҳокимлик хабарида айтилган.
Сўнгги кунларда пойтахтда экологик вазият ёмонлашаётгани, ҳаво ифлосланиши юзага келаётгани қайд этилмоқда.
Ҳокимликнинг маълум қилишича, ишлаб чиқилаётган чора-тадбирлар режасида экологик барқарорликни таъминлаш, ҳавога чиқаётган маиший чиқиндиларни камайтириш, жамоат транспорти тизимини ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан яхшилаш, йўлларда устуворликни машиналарга эмас, энг аввало пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш ва шу каби бир қатор ўзгаришлар мавжуд.
“Экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли саломатлигини асраб-авайлаш мақсадида айрим кескин қарорларни қабул қилиш талаб этилади. Шу сабабли мазкур қарорлар келгусида салбий оқибатларни келтириб чиқармаслиги учун илмий тадқиқотлар ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши зарур”, дейилади ушбу хабарда.
Айтилишича, айни кунларда шаҳар ҳокимлиги ҳузурида ҳар бир йўналиш бўйича, маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда. Ҳар бир ишчи гуруҳнинг таҳлилий хулосалари асосида пойтахт миқёсида қилинадиган амалий чоралар ҳақида тақдимот тайёрланмоқда. Тез орада ушбу тақдимот кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь