Ван И Тошкентга келди (фото)
Жамият
−
21 Ноябрь 7768 1 дақиқа
Кеча, 20 ноябрь куни Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов хабар берди.

Қайд этилишича, Саидов хитойлик мавқедошини Тошкентдаги яқинда қуриб битказилган Ислом цивилизацияси марказига олиб борган.

“Ван И жаноблари билан кўришишдан мамнунмиз. Биргаликда минтақамизнинг бой илмий мероси, чуқур илдиз отган маданий анъаналаримиз ва буюк мутафаккирлар асраб-авайлаш ҳамда тарғиб этишга бўлган умумий садоқатимиз рамзи – Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдик”, дейди Бахтиёр Саидов.



Бугун, 21 ноябрь куни эса Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги Стратегик мулоқотнинг навбатдаги йиғилиши бошланди. Кун тартибида сиёсий мулоқотни янада чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш ҳамда минтақавий хавфсизлик масалаларида ҳамкорликни кучайтириш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинмоқда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпиннинг 3 давлат етакчилари билан эришган умумий келишувларини амалга ошириш мақсадида Ташқи ишлар вазири Ван И ташриф буюриб, мавқедошлари билан стратегик мулоқот ўтказиши ҳамда вазирлар икки томонлама муносабатлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиши маълум қилинганди.
Live
Барчаси