Ван Дейк “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди
Спорт
−
17 Апрель 2576 1 дақиқа
Нидерландия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Виржил Ван Дейк “мерсисайдликлар” билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча нидерландиялик футболчининг янги шартномаси борасидаги тўлиқ тафсилотлар ошкор қилинмаган. Яъни маоши қанчалиги очиқланмаган.
33 ёшли ҳимоячи “Ливерпуль” сафига 2018 йилда келиб қўшилган. Ван Дейк жорий мавсум клуб таркибида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди. Футболчининг нархи “Transfermarkt” порталида 28 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль” билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтиргани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси