Вакцинани Африкада синаб кўриш кераклиги жамоатчиликнинг ғазабини келтирди

Олам

image

Француз олимлари SARS-CoV-2 коронавирус вакцинасини Африкада синаб кўриш тўғрисидаги таклифни билдирди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ушбу таклифга танқидий муносабатда бўлди.

ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус бундай баёнот ирқчилик эканлигини айтди. Шунингдек, у бу баёнотни "мустамлака менталитетининг ёдгорлиги", деб атади.

"Африка бирон бир вакцинани синаб кўриши полигони эмас ва бундай бўлмайди ҳам", дейди Гебрейесус.

Кейинчалик, ушбу сўзларни айтган иккала олим кечирим сўрашгани маълум бўлди. Франция Ташқи ишлар вазирлиги олимларнинг таклифи Франция расмийларининг позициясини акс эттирмаслигини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Францияда коронавирус билан боғлиқ 98 984 ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 8 926 нафари соғайган, 17 429 нафари эса вафот этган.

 
 

Мақола муаллифи

Теглар

Африка Коронавирус Вакцина

Баҳолаганлар

393

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг