Вақтинчалик пропискаси тугаганлар бошини қаерга урсин?

Жамият

image

Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилди ҳамда унинг тугаганлиги тегишли жавобгарлик келтириб чиқармайди. Бу ҳақда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи подполковник Акбархон Юнусхўжаев маълум қилди.

“Республикамизда короновирус касаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича карантин жорий қилингани муносабати билан, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида қабул вақтинча тўхтатилгани сабабли карантин даврида вақтинчалик рўйхат муддати тугаганлиги – паспорт тизими қоидаларини бузганлик ҳисобланмайди”, дейди ИИВ расмийси. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан Тошкент шаҳрига ҳамда Тошкент шаҳридан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга амалга оширилаётган барча турдаги транспорт ҳаракати вақтинчалик тўхтилди. Мамлакатда кучайтирилган тартиб жорий этилди. 

Шундан сўнг, 7 апрель кунидан бошлаб Тошкент “ўзини яккалаш режими”га ўтди ва мажбурий тарзда ўзини яккалаш тартибига риоя қилинишини назорат қилувчи доимий ЙПХ постлари ташкил этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ прописка карантин

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг