“Вагон шу қадар қизиб кетганки...” Россиялик блогер Ўзбекистон поездларидаги шароитни танқид қилди

Жамият

image

Россиялик тревел-блогер аёл Ўзбекистон поездининг плацкарт вагонида сафар қилиб, ҳеч кимга, ҳеч қачон бундай қилмасликни тавсия қилди. У ўз блогида таассуротлари билан ўртоқлашди.



Аёлнинг сўзларига кўра, у февраль ойи охирида Ўзбекистоннинг учта шаҳри – Тошкент, Бухоро ва Хивада бўлган. Шаҳарлар орасида поездда саёҳат қилган ва кўпинча плацкарт вагонининг юқори ўриндиғидан жой топган. Бироқ вагонлардаги иситиш тизими аёлнинг норозилигига сабаб бўлган, яъни улар жуда иссиқ бўлган.

Поезддаги барча маҳаллий аёллар камтарона кийинган ва жуда иссиқ бўлганига қарамай, устки кийимларини ечмаган. Шунинг учун аёл улардан ўрнак олишга ва чидашга қарор қилган. Бироқ у, эрталаб йўловчиларнинг ортиқча кийимларини ечиб ташлаганини пайқаган.

“Ўзбек поездидаги туним чинакам синовга айланди, мени фақат меҳрибон, ижобий ва жуда меҳмондўст ўзбеклар қутқарди, улар билан мулоқот қилиш учун мен шундай иссиқ кечага чидадим”, деб хулоса қилди аёл.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бир нечта ўзбек санъаткорлари йўловчи поезднинг шароити ёмонлиги, жумладан, совитиш тизими ишламаётгани, том қисмидан қум тушиб, нафас олишга халал бераётганидан шикоят қилганди.

Ўтган йили эса нидерландиялик сайёҳ-блогер 15 доллар эвазига ўзининг поезддаги жойини ўзгартириб олганди. Шундан сўнг поезд раҳбари ишдан олинди. Блогер эса QALAMPIR.UZ'га юборган муносабатида ходим ишдан олинганидан афсусда эканини билдирди ва “Ўзбекистон Темирйўллари” АЖни танқид қилди. Туркиялик сайёҳ 100 минг сўм пора эвазига поезддаги оддий жойини қулай шароитли ўринга алмаштирганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россиялик блогер Вагон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг