“Ваъда бердингиз, бажаринг”. Лукашенко Путиндан ҳарбий унвон сўради

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога полковник унвонини беришни ваъда қилган, бироқ ҳалигача ваъдаси амалга ошмаган. Бу ҳақда Лукашенко телебошловчи Владимир Соловьёвга берган интервьюсида айтиб ўтди.  

Соловьёв унинг ҳарбий унвони ва погонига қизиққан. Лукашенко погонида герб ўрнатилганини, ўзи эса подполковник унвонида эканини айтган. 

“Мен ўзим учун генералиссимус ёки генерал юлдузини осиб қўя олмайман. Путин полковник, у менга полковник унвонини беришга ваъда берган. Ҳалигача бермади”, деган Лукашенко. 

Унинг қўшимча қилишича, гап Россия армиясининг полковник унвони ҳақида кетмоқда. Лукашенко бунда қарама-қаршилик кўрмаслигини, бундай унвон бериш Москванинг эмас, ўзининг муаммоси бўлишини таъкидлаган. 

“Бу менинг муаммом. Ваъда бердингиз, бажаринг”, деган Лукашенко. 

Соловьёвнинг Лукашенко Россия армиясида эмас, балки Совет Иттифоқида хизмат қилгани ҳақидаги гапига жавобан у Беларусь СССР таркибига кирганига ишора қилган. 

“Менга Совет армиясида полковник унвонини беринг”, деган Лукашенко. 

Шунингдек, у бунга жавобан Путинга Беларусь Қуролли Кучлари генерали унвони берилишига ишонтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

1023

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг