Вьетнамда олтин қопламали меҳмонхона очилди

Олам

image

Вьетнам пойтахтида беш юлдузли "Dolce Hanoi Golden Lake" меҳмонхонаси очилди. Эътиборли томони ушбу меҳмонхонанинг ички ва ташқи безаклари олтин билан қопланган.

Муассасанинг расмий сайтида айтилишича, барча мебель жиҳозлари, идишлар ва 342 та хонанинг ҳар бир жиҳозлари тоза тилладан ишланган. "Dolce Hanoi Golden Lake" меҳмонхонаси ўн йилдан кўпроқ вақт давомида қурилган ва ҳозирча у кўп эътиборни жалб қилмади. Кейинчалик олтин рангга кириши давомида унга қизиқувчилар кўпайиб борди.

Ханой марказида жойлашган меҳмонхона 25 қаватдан иборат. Меҳмонхонада турар жой нархи кунига 250 долларни ташкил қилади.

Бу безатиш учун олтиндан фойдаланган биринчи меҳмонхона эмас. Олтин қопламали лифт билан Дубайнинг "Бурж Ал-Араб",  Лас-Вегасдаги "Трамп" халқаро меҳмонхонаси, шунингдек, олтин билан зеб-зийнатланган деворлар ва шифтларга эга Абу-Дабидаги Амирлик саройи шундай бинолар сафига киради.

 

Мақола муаллифи

Теглар

меҳмонхона

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made