Вьетнамда 44 ёшли рус чўкиб кетди
Олам
−
07 Сентябрь 2019
4363Вьетнам жанубидаги Муи Не курорт ҳудудида рус сайёҳи денгизнинг тақиқланган жойида чўкиб кетди, дея хабар беради РИА Новости.
Вафот этган киши 46 ёшли Aлександр Колосков экани аниқланган.
Бугун, 7 сентябрь куни соат 10:30 (Тошкент вақти билан 08:30) да, сохилда чўмилаётган сайёҳлар Колосковни қирғоқдан 100 метр масофада куч билан сувдан чиқишга ҳаракат қилаётганини кўрган. Улар қутқарувчиларни чақирган. Бироқ қутқарувчилар ва кўнгиллилар сайёҳни сувдан чиқарганда унинг вафот этгани маълум бўлган.
Марҳумнинг рафиқаси Елена Колоскова бу пайтда воқеа жойидан 400 метр наридаги меҳмонхонада бўлган. Еленанинг сўзларига кўра, нонушта қилгандан кейин у меҳмонхона ҳовузига борган, эри эса денгиз соҳилига ёлғиз ўзи борган.
Муи Не курорт ҳудудини ўз ичига олган Бин Туан провинциясининг суд тиббиёти марказида марҳумнинг жасади марказга етказилиб, у ерда россиялик сайёҳининг ўлимининг аниқ сабабларини аниқлаш учун Вьетнамдаги Россия элчихонаси рухсати билан отопси амалга оширилади.
Маҳаллий полициянинг маълумотларига кўра, Бинх Туан провинциясининг кўплаб пляжларида, шу жумладан 7 сентябрь куни вьетнам, инглиз ва рус тилларида чўмилишни тақиқловчи эълонлар пайдо бўлган.
Муи Не - Ветнамнинг курорт жойларидан бири бўлиб, Россия сайёҳлари орасида энг машҳуридир.
Ўтган йили курортга 155 мингдан ортиқ россияликлар ташриф буюрган.
LiveБарчаси