Вьетнам сув остида қолди. Ўнлаб қурбонлар бор (видео)
Олам
−
03 Ноябрь 2025 4966 2 дақиқа
Вьетнамда сўнгги кунларда кузатилган кучли тошқин ва кўчкилар оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлди. Расмийлар ҳафтанинг охирида қуруқликка чиқиши кутилаётган яна бир кучли тайфун яқинлашаётгани ҳақида огоҳлантирган. Бу ҳақда “The Independent” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, жорий йилнинг октябрь охиридан бери ёғаётган рекорд даражадаги ёмғир кутилмаган тошқинлар ва вайронкор кўчкиларга сабаб бўлган. Хусусан, қишлоқлар сув остида қолган, уйлар қулаб тушган ва ўн минглаб одамлар бошпанасиз қолган. Кўплаб ҳудудлар, жумладан Дананг шаҳри электр ва алоқа тармоқларидан узилган. Каналлар, дарё қирғоқлари ва денгиз бўйлари емирилган, бир неча миллий автомагистраллар ҳануз ёпиқ.
Вьетнам Миллий гидрометеорологик маркази прогнозларига кўра, 5 ноябрга бориб, шамол тезлиги 166 км/соатгача етиши мумкин. Бу янги тайфун Филиппин оролларидан ўтиб, Жанубий Хитой денгизига киргач юз беради.
VN Express маълумотига кўра, UNESCO’нинг жаҳон мероси рўйхатига кирган қадимий Хойан шаҳри сув остида қолган. Маҳаллий йирик дарё 60 йилдан бери кузатилмаган даражада тошганидан сўнг, аҳоли шаҳар ичида ёғоч қайиқларда ҳаракатланмоқда.
“Bangkok Post” хабарига кўра, жорий йилда Вьетнам 12 та йирик бўрондан зарар кўрган, оқибатда 240 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, мамлакат иқтисодиётига етган зарар эса 53,8 триллион донгдан ошган. Мутахассислар 3000 километрлик қирғоқ чизиғи туфайли Вьетнам циклонларга жуда заифлигини, иқлим ўзгариши эса бу хавфни янада кучайтирганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кариб денгизида кўтарилган “Мелисса” тўфони минтақада минглаб аҳолининг уйини вайрон қилгани ва камида 30 кишининг ўлимига сабабчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025