“Ўзтрансгаз” раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

“Ўзтрансгаз” АЖ Бошқаруви раисига янги биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Музаффархон Ҳасанович Нажмиддинов эндиликда бошқарув раисининг ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринбосари – Бош муҳандис сифатида фаолият олиб боради.

Музаффархон Нажмиддинов бундан аввал Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида “Ўзтрансгаз” компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Анорқулов “Лукойл” олдидаги қарздорлик туфайли лавозимидан озод этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов Ўзтрансгаз Музаффархон Нажмиддинов

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг