“Ўзтрансгаз” баъзи истеъмолчилар бир неча баравар кўп газ ишлатаётганидан нолиди

Жамият

image

Ўзбекистонда баъзи истеъмолчилар белгиланганидан 6 баравар кўп газ ишлатяпти. Бу ҳақда “Ўзтрансгаз”нинг аҳолига йўллаган мурожаатида айтиб ўтилди. Мурожаатни компания Матбуот котиби брифинг вақтида ўқиб эшиттирди.

Қайд этилишича, уйларни газлаштириш техник лойиҳаларига кўра, бу кўрсаткич 1000 метр кубдан ошмаслиги керак. Аммо “Ҳудудгазтаъминот” АЖ тақдим этган маълумотларга кўра, смарт дастурлар орқали баъзи абонентларнинг бир ойда 7 минг куб метргача газ истеъмол қилиши аниқланятпи.

Истеъмолчилар томонидан табиий газнинг ортиқча истеъмол қилиниши билан боғлиқ шу каби айрим ҳолатлар қўшни хонадон, яқин атрофдаги маҳаллалар ва умуман туманларнинг табиий газ билан таъминланишига салбий таъсир қилмоқда”, дейилади жамият хабарида.

Шунингдек, қатор туманларда якка тартибдаги уй хўжаликлари томонидан паррандачилик хоналари, иссиқхоналарни иситиш, яширин оҳак печларини ёқиш ёки ўша манзиллардаги хонадоннинг газлаштириш лойиҳасига киритилмаган қўшимча газ ускуналаридан фойдаланилиши оқибатида табиий газни меъёрдан ортиқ сарфлаш ҳолатлари аниқланган.

“Азиз юртдошлар, табиий бойликлардан оқилона фойдаланайлик!”, дея якунланган “Ўзтрансгаз” мурожаати.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Ўзтрансгаз

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг