“Ўзтемирйўлйўловчи”нинг жаримага тортилиши апелляция кенгашида кўриб чиқилади
3-саҳифа
−
22 Август
2008Аввалроқ Рақобат қўмитаси томонидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, молиявий жарима қўлланилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур хабар юзасидан “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ҳолатга муносабат билдирди.
Рақобат қўмитасига кўра, “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали (бўлинмаси) томонидан темирйўл вокзали (станциялари) бўйлаб 2023 йил давомида 606 380 та сотилган чипталардан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундирилган.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг билдиришича, “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари”нинг 147-бандида “Шаҳарлараро йўловчи ташиш поездларидаги чиптанинг тўлиқ қиймати, ушбу поездларни ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ амалдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда белгиланади, Ўзбекистон Республикаси ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади”, деб белгиланган.
“Маълумот ўрнида, мазкур филиал шаҳарлараро йўловчи поездлар чипта нархи 8 йил мобайнида ўзгаришсиз қолган бўлиб, ҳозирги кунда “Қўқон-Марғилон-Андижон” йўналиши 12 000 сўм қилиб белгиланган. Лекин ҳар бир йўловчи учун ташиш харажати 30 000 сўмни ташкил қилади, яъни харажатлар юқоридаги нарх билан умуман қопланмайди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Фарғона филиали томонидан молия бошқармасида чиптанинг тариф қиймати тасдиқлатилган бўлиб, воситачилик йиғими (3 000 сўм) ташувчи томонидан мустақил белгиланган. Мазкур ҳолатда Фарғона филиали томонидан йўловчилардан асоссиз пул ундирилганлиги тўғрисида эълон қилинган хабар Қўмитанинг апелляция кенгашида ёки судда кўриб чиқилиши маълум қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси