ЎзМУ ва ЎзДЖСТУда янги йўналиш очилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида регби спорт турини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида регби бўйича мутахассисларни тайёрловчи йўналишлар очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу бандни амалга ошириш бўйича чоралар кўриши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎзМУ регби ЎзДЖСТУ

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг