Ўзбекистонда 22 та подстанция реконструкция қилинади

Жамият

image

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти Андижон, Самарқанд, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги замонавийлаштирилаётган подстанциялар ҳудудига 25 метрдан яқин масофада ер участкасига эга бўлган аҳолига мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябр ПҚ-3284-сонли “Жаҳон Банки иштирокида “Магистрал электр тармоқ подстанцияларини замонавийлаштириш ва реконструкция қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан Республика ҳудудида жойлашган 22 та подстанцияларда қурилиш-монтаж ишларини (замонавийлаштириш) бажариш назарда тутилган.

Ушбу лойиҳа доирасида Жаҳон Банки билан биргаликда “Экологик ва ижтимоий бошқарув режаси” ишлаб чиқилди ва ўтказилган текширувларда қуйида келтирилган подстанциялар рухсат этилган (25 метр) масофадан қисқа оралиқда турар жой ва саноат объектлари билан чегаралангани аниқланди:

· ПС “Юлдуз” (Андижон тумани, Андижон вилояти);

· ПС “Жиззах” (Жиззах шаҳри, Жиззах вилояти);

· ПС “Каттақўрғон” (Каттақўрғон шаҳри, Самарқанд вилояти);

· ПС “Самарқанд" (Хишрау қишлоғи, Самарқанд вилояти);

· ПС “Озодлик” (Учтепа тумани, Тошкент шаҳри);

· ПС “Юксак” (Яккасарой тумани, Тошкент шаҳри);

· ПС “Қўйлиқ” (Яшнобод тумани, Тошкент шаҳри).

Юқорида келтирилган маълумотларни инобатга олган ҳолда, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ 2019 йилнинг 7-10 октябрь кунлари юқоридаги подстанцияларга яқин жойлашган ҳудуд аҳолиси билан юзага келувчи экологик ва ижтимоий саволларни муҳокама қилиш мақсадида қуйидаги саналарда ўтказилиши режалаштирилган оммавий консультатив йиғилишлар ҳақида эълон қилади:

· ПС “Юлдуз” - 7 октябрь 2019 йил;

· ПС “Озодлик” - 8 октябрь 2019 йил;

· ПС “Юксак” - 8 октябрь 2019 йил;

· ПС “Қўйлиқ” - 8 октябрь 2019 йил;

· ПС “Жиззах2 - 9 октябрь 2019йил;

· ПС “Каттақўрғон” - 10 октябрь 2019 йил;

· ПС “Самарқанд”- 10 октябрь 2019 йил.

Барча савол ва таклифлар бўйича ушбу алоқа манзилларига мурожаат қилишингизни сўраймиз:

“Модернизация” лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи

(71) 208 55 92

grp_modern@mail.ru

“Юлдуз” подстанцияси бошлиғи

(93) 410 20 72

“Жиззах”подстанцияси бошлиғи

(90) 643 90 65

“Каттақўрғон" подстанцияси бошлиғи

(93) 336 85 90

“Самарқанд” подстанцияси бошлиғи

(91) 559 02 30

“Озодлик” подстанцияси бошлиғи

(94) 633 18 33

“Юксак” подстанцияси бошлиғи

(99) 791 23 73

“Қўйлиқ” подстанцияси бошлиғи

(71) 280 39 42


Мақола муаллифи

Теглар

подстанция модернизация

Баҳолаганлар

13

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг