ЎзЛиДеПдан сайланган 2 депутат Спикер ўринбосари этиб сайланди

Жамият

image

Депутатлар Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди. Бу ҳақда бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисида маълум қилинди.

Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши қарорини Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши раиси Актам Хаитов ўқиб эшиттирди. 

Унга кўра, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Мавлуда Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди. 

Шундан сўнг, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Раҳимжон Ҳакимов ҳам Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди. 

Маълумот учун, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг тавсиясига асосан Қонунчилик палатаси томонидан сайланади. 

Ушбу қонунга кўра, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони, қоида тариқасида, 2 нафардан ошмаслиги кераклиги белгиланган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЎзЛиДеП Спикер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг