Нуриддин Исмоилов Қонунчилик палатаси Спикери этиб сайланди
Жамият
−
11:25
2402Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, қуйи палата аъзолари Қонунчилик палатаси Спикери лавозимига номзод кўрсатиш учун депутатлар орасидан Сиёсий партиялар вакиллари кенгашини тузди.
Қисқа танаффусдан сўнг, Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан ЎзХДП дан сайланган Нуриддин Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайлади.
Маълумот ўрнида, Нуриддин Исмоилов 1959 йил 20 январь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 1980 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган. Юридик фанлари номзоди. 1999 йил “Шуҳрат” медали, 2002 йил “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
LiveБарчаси