4 та партия биргаликда ЎзЛиДеП киритган қонунни ўтказмади

Жамият

image

Кеча, 29 апрель куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида Ўзбекистон либерал демократик партияси томонидан киритилган “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига хусусий сектор учун белгиланган ижтимоий мажбуриятларни эркинлаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини бошқа 4 та партия вакиллари рад этиб, қарши овоз берди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қонун лойиҳасида Меҳнат кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган:

  • меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда аризани чақириб олиш жараёнида иш берувчининг иштирокини таъминлаш орқали томонларнинг масъулиятини ошириш;
  • меҳнат шартномасини иш берувчи ташаббусига кўра бекор қилишда касаба уюшмаси қўмитаси ёки маҳаллий меҳнат органи билан келишиш жараёнларини соддалаштириш орқали хабардор қилиш тартибига ўтказиш;
  • ходимнинг узоқ муддат меҳнатга қобилиятсиз бўлиши натижасида меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларини такомиллаштириш;
  • тадбиркорлик субъектларида ўриндошлик асосида фаолият юритаётган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати ва компенсация тўловларини бекор қилиш.

Мажлисда ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга, баҳс ва тортишувларга сабаб бўлган. Якунда у етарли овоз ололмаган ва ташаббускорларга қайтарилган. Овоз бериш натижаларига кўра, қонун лойиҳаси ташаббускори бўлган ЎзЛиДеП депутатлари тўлиқ уни қўллаб-қувватлаган – 57 овоз. Қолган 4 та партиянинг 71 нафар депутати қарши овоз берган бўлса, 2 нафар Миллий тикланиш партияси аъзолари бетараф қолган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ЎзЛиДеП

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг