ЎзЛиДеп ва “Миллий тикланиш” Конституцияни ўзгартиришга келишиб олди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масаласи Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритилади. Бугун, 17 май куни ҳукмрон Либерал-демократик ва “Миллий тикланиш” демократик партиялари фракцияларининг қўшма йиғилишида шундай қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотлар зарурлиги таъкидланган эди.

Қўшма йиғилишда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси томонидан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда Конституцияни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланган.

 “Миллий тикланиш” демократик партиясининг фракцияси аъзолари Либерал-демократик партия фракцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сураётган таклифини тўлақонли қўллаб-қувватлашини билдирган.

Қўшма йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш масаласини Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритишга келишиб олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституцияни ўзгартириш

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг