Конституцияга ўзгартириш киритишга Акмал Саидов бош бўлади

Жамият 6381
image

Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашларининг қўшма мажлисида Конституцияга ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилди. 

Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида комиссиянинг таркиби ва вазифалари белгиланди

Комиссияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раҳбарлик қилади. Унга Алишер Қодиров, Актам Ҳайитов, Қутбиддин Бурҳонов, Мурод Камолов ўринбосар бўлди. Депутат Одилжон Тожиев комиссия Матбуот хизмати раҳбари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, 17 май куни Қонунчилик палатасида энг кўп ўринга эга икки партия – Либерал-демократик партия ва "Миллий тикланиш" демократик партияси Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштириш масаласини Олий Мажлис палаталари Кенгашларига киритишга келишиб олганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 202
Рейтинг: 3
t
×