ЎзЛиДеП депутатликка кимларни номзод сифатида кўрсатмоқда?

Жамият

image

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгрессида партиянинг янги Сайловолди дастури ва номзодлари эълон қилинди.

Анжуманда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар кенгашларидан сайланган делегатлар, Сиёсий Кенгаш, Марказий тафтиш комиссияси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия фаоллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловида фаол иштирок этиш масалалари муҳокама қилиниб, мазкур жараёнда қабул қилинган қарорлар партиянинг сайловлардаги муваффақиятини белгилайдиган омиллардан бири ҳисобланиши қайд этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатилди.

Эътиборлиси, номзодларнинг 43 фоизини аёллар ташкил этиши маълум бўлди. Шу билан бирга, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга эканлиги, уларнинг 63 фоизини тадбиркор ва фермерлар, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, 25 фоизини фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳаси вакиллари, 12 фоизини ҳуқуқшунослар ташкил этиши таъкидланди. Шунингдек, номзодларнинг 19 нафарида фан номзоди (PhD) ва 12 нафарида фан доктори (DSc) илмий даражаси мавжудлиги делегатлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Конгрессда таъкидланганидек, барча номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар белгиланган тартибга мувофиқ Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун топширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон депутат Олий Мажлис ЎзЛиДеП

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг