Ўзил расман “Фенербахче” футболчисига айланди. У Эрдўғанга қўшни бўлади

Спорт

image

Германиялик ярим ҳимоячиси Месут Ўзил расман Англиянинг “Арсенал” футбол клубидан Туркиянинг “Фенербахче” жамоасига кўчиб ўтди. Ўзилнинг Истанбул клуби билан шартномаси 3,5 йилга тузилган, дея хабар беради “Фенербахче” расмий сайти.

Аввалроқ “Арсенал” футболчининг дастлабки олти ойлик маошини тўлашда давом этиши, кейинчалик Ўзил “Фенербахче”да йилига 5 миллион евро ишлаб топиши ҳақида хабар берилганди. “Арсенал” расмий сайтида Месут билан хайрлашди ва Лондонликлар формасида ўтказган вақти учун миннатдорлик билдирди. 16 январь куни клуб ва футболчи ўзаро келишув асосида 2021 йил ёзигача давом этадиган шартномани бекор қилган.

Маълумот учун, Месут Ўзил “Арсенал” сафида 254 учрашув ўтказиб, 44 та гол урган ва 77 голга узатма берган. Германиялик футболчи 2020 йил мартидан бери лондонликлар сафида ўйин ўтказмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Месут Ўзилнинг “Фенербахче” жамоасига ўтишга рози бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Маҳаллий ОАВнинг маълумотларига кўра, Ўзил Истанбулда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга қўшни бўляпти.

Месут Ўзил Германия терма жамоасидаги фаолиятини 2018 йилнинг ёзида Россияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг якунлаган эди. Унинг бу қарорга келишига мундиалгача Ўзилнинг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганини немис мухлислари ва Германия футбол иттифоқи раҳбариятининг кескин танқид қилгани сабаб бўлган эди.

Маълумот учун, Месут Ўзил жорий йилнинг 7 июнь куни ўз тўйини Истанбул шаҳрида ўтказган эди. Тўйда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған иштирок этиб, гувоҳлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг