Ўзи киритган қоидани ўзи бузгани учун Чехия ССВ раҳбари ишдан кетди
Олам
−
28 Октябрь 2020
4744Чехия Соғлиқни сақлаш вазири Роман Примула ўзи киритган коронавирусга қарши кураш чораларини бузгани сабабли истеъфога чиқди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар бермоқда.
Президент Матбуот хизмати хабар қилганидек, 29 октябрь куни давлат раҳбари Милош Земан шифокор Ян Блатнийни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбари этиб тайинлайди.
Блатний айни дамда Брно шаҳридаги клиниканинг директор ўринбосари бўлиб ишламоқда. Ишдан кетаётган вазир атрофидаги жанжал ўтган ҳафта авж олди. Примула аслида ёпиқ бўлиши керак бўлган ресторанлардан бирига ташриф буюрган ва зиёфат қилган. Папараццилар эса буни суратга олган.
Коронавирус инфекциялари сонининг кескин ўсиши муносабати билан Чехия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган ҳафта ресторан ва барларнинг ёпилиши ва ижтимоий алоқаларнинг кескин чекланиши ҳақида эълон қилган эди. 28 октябрдан бошлаб Чехияда тунда комендантлик соати жорий этилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь