Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Жорий йилнинг 5-8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ҳамда Наманган вилоятининг Поп тумани тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2 минг метр баландликда қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 4-7 апрель кунлари ёмғир ёғиши сабабли республиканинг 9 вилоятида ҳамда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Наманган Ўзгидромет қор кўчиш хавфи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг