Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
08:55 28077 1 дақиқа
Бугун, 5 февраль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, кундуз куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда шамол тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 5-9 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжудлигини билдирганди.
Live
Барчаси