Бугун Сурхондарёда кучли чанг-тўзон бўлади – Ўзгидромет

Жамият

image

Бугун, 3 ноябрь куни Сурхондарё вилояти ва республиканинг тоғли ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда. 

Ўзгидрометнинг таъкидлашича, бундай об-ҳавода фуқаролар очиқ ҳаводаги фаолиятини қисқартириши, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг