Ўзгидромет об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот билан чиқди
Бу қизиқ
−
16 Июль 2022
76878Жорий йилнинг 18-24 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида музли сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.
Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бу ҳодиса, хусусан, Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида юз бериши кутилмоқда.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 47 даржагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу мамлакат ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқ.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь