Ўзгидромет об-ҳаво бўйича шошилинч ахборот билан чиқди
Interesting
−
16 July 2022 78432 1 minute
Жорий йилнинг 18-24 июль кунлари тоғларда кутилаётган юқори ҳарорат фони ҳисобига Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилояти тоғолди ва тоғли ҳудудларида музли сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.
Гидрометеорология хизмати маркази хабарига кўра, бу ҳодиса, хусусан, Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида юз бериши кутилмоқда.
Шу муносабат билан тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 47 даржагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу мамлакат ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши билан боғлиқ.
Live
All15 November
Zangiotadagi binoda yong'in chiqdi
15 November
Sudan armiyasi nazoratni qayta tikladi
15 November
Qora dengizda dron kemaga hujum qildi
15 November