Ўзгидромет қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди
Жамият
−
01 Май
26111-8 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли Ўзбекистондаги айрим тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қор кўчиш хавфи Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда эълон қилинди.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 23-30 апрель кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари ва Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь