Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
18:14 5338 1 дақиқа
Жорий йилнинг 4-8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида – денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди.
Жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Live
Барчаси