Ўзгидромет бир қатор вилоятларга сел келишидан огоҳлантирди
Жамият
−
28 Июль 2021
10088Жорий йилнинг 29-31 июль кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида сел келиши хавфи бор. Бу ҳақда Гидромeтeорология хизмати маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳамда водийнинг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 29-31 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.
Маълумот ўрнида, эртага, 29 июль куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йуналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 32-37° бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлганди. Ушбу сел оқимлари таъсирида қўшни Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоятида ҳам табиий офат юзага келган. Вилоятнинг Косонсой туманидан сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ўзида ҳам камида 8 киши ушбу табиий офатдан вафот этди. Шунингдек, Тожикистонда ҳам камида 10 киши сел келиши оқибатида ҳалок бўлган.
Қайд этиш керакки, сел мавсуми давом этмоқда. Кеча, 20 июль куни Қашқадарёда кучли ёмғир ва дўл ёғиши натижасида сел оқимлари вужудга келган. Бу эса маҳаллий транспорт қатнов йўлларига зарар етказган ва улар вақтинчалик ёпилган. Шунингдек, Наманганда сел кўприкка зарар етказди. Кучли ёғингарчилик ва унинг натижасида сел ҳамда сув тошқинларининг вужудга келиши, нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё минтақасида, балки бутун дунёда, жумладан Европанинг бир қатор давлатлари ва Хитойда ҳам кузатилмоқда
LiveБарчаси