Наманганда сел кўприкка зарар етказди
Жамият
−
21 Июль 2021
4924Кеча, 20 июль куни ёмғир ёғиши натижасида Наманган вилоятининг Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон – Наманган – Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабдан ушбу йўлда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.
Шунингдек, 4Р-112 Фарғона халқа йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган “Ташлама” кўпригига зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.
Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.
LiveБарчаси