Наманганда сел кўприкка зарар етказди
Жамият
−
21 Июль 2021
4923Кеча, 20 июль куни ёмғир ёғиши натижасида Наманган вилоятининг Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон – Наманган – Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етказди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Шу сабабдан ушбу йўлда транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди.
Шунингдек, 4Р-112 Фарғона халқа йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган “Ташлама” кўпригига зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.
Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш сўралмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15