Сел мавсуми: ушбу табиий офат Қашқадарёни ҳам четлаб ўтмади (фото)
Жамият
−
20 Июль 2021
14173Бугун, 20 июль куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги қишлоқларнинг бирига сел келди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, туманнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёққан. Бунинг оқибатида тўпланиб қолган майда тош заррачалари сел тошқинида оқиб келган. Шунингдек, сел сабаб Кўл қишлоғига олиб борадиган йўлга зарар етган ва вақтинча қатнов тўхтатилган.
Мазкур ҳолатдан хабар топган Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги зарурий техникалар ва ёқилғи маҳсулотларини талафот жойига юборган. Ҳозирда вазият барқарорлашган ва йўл ҳолати яхшиланиб, автомобиль қатнови тикланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 июль куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлганди. Ушбу сел оқимлари таъсирида қўшни Ўзбекистон Республикаси Наманган вилоятида ҳам табиий офат юзага келган. Вилоятнинг Косонсой туманидан сел келиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бундан ташқари, Қирғизистоннинг ўзида ҳам камида 8 киши ушбу табиий офатдан вафот этди. Шунингдек, Тожикистонда ҳам камида 10 киши сел келиши оқибатида ҳалок бўлган.
LiveБарчаси