Ўзга сайёраликларнинг Ерга келганига бир асрдан ошди – АҚШ конгрессмени

Бу қизиқ

image

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси қўмитасининг аъзоси республикачи Тим Бурчетт ўзга сайёраликларнинг Ерга келганига бир асрдан ошганини айтди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди

Тим Бурчеттнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати ўзга сайёраликлар борлиги ҳақида ХIХ аср охирида билган. Уларнинг космик кемалари барча замонавий физика қонунларига қарши бўлиб, нафақат ҳавода, балки сув остида ҳам из қолдирмайди. Конгрессмен шов-шувли баёнотида унда махфий ҳужжатлар ва видеолар борлигини ҳам таъкидлаган.

“Аслида, АҚШ ҳукумати ўзга сайёраликлар борлигини 1947 йилдан бери, яъни машҳур Розуел ҳодисаси (Нью-Мексикода ўзга сайёраликлар кемаси эканлиги тахмин қилинадиган қурилма ҳалокатга учраган) содир бўлганидан бери эмас, балки 1897 йилдан, яъни Техасда ўзга сайёраликларнинг кемаси ҳалокатга учраганидан бери яшириб келади. Мавжудотлар биз етиб бўлмайдиган технологияларга эга ва агар ўзга сайёраликлар хоҳласа, одамларни аллақачон кўмирга айлантирган бўлар эди. Лекин ердан ташқари цивилизация биз учун хавф туғдирмайди, чунки улар ҳали бирорта душманлик сценарийсини амалга оширмаган. Аммо бу содир бўлганида, инсониятнинг ўзга сайёраликларга қаршилик кўрсатиш имконияти бўлмайди”, дейди конгрессмен.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча ой олдин Стенфорд университети профессори, иммунолог Гарри Нолан Нью-Йоркда бўлиб ўтган “Пентагон, ердан ташқари разведка ва ҳалокатга учраган номаълум учар жисмлар” конференциясида ўзга сайёраликлар Ерга ташриф буюргани ва ҳозир ҳам шу ерда эканини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг