“Ўзга сайёраликлар” бўлмаганида “Олтин тўп” кимларга насиб этган бўларди?
Спорт
−
15 Июль 2023
11967“Олтин тўп”нинг расмий Twitter саҳифасида “Интер Майами” ва “Ал-Наср” ҳужумчилари Лионель Месси ва Криштиану Роналду бўлмаганида йилнинг энг яхши ўйинчиси совринини кимлар қўлга киритиши мумкинлиги эълон қилинди.
“Олтин тўп” расмий ҳисобга кўра, Месси ва Роналду ҳукмронлиги даврида ярим ҳимоячилар Хави ва Андрес Иньеста, шунингдек, ҳужумчи Неймарга (ПСЖ) икки мартадан, Фернандо Торрес, Франк Рибери, Мануэль Нойерга (“Бавария”) бир мартадан насиб этиши мумкин эди. Шунингдек, Антуан Гризманн (“Атлетико Мадрид”), Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”) ва Роберт Левандовски (“Барселона”) ҳам совринга эга чиқарди.
Эътиборлиси, Нойер Лев Яшиндан кейин “Олтин тўп”ни қўлга киритган тарихдаги биринчи дарвозабонга айланиши мумкин эди.
Маълумот учун, Месси “Олтин тўп”ни етти марта (2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019 ва 2021) қўлга киритган бўлса, Роналду беш марта (2008, 2013, 2014, 2016, 2017) йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган.