“Ўзэнергоинспекция” тадбиркорга асоссиз 1,1 млрд сўм қарздорлик ҳисоблади
3-саҳифа
−
26 Январь 2126 1 дақиқа
Сирдарё вилоятида “Ўзэнергоинспекция” тадбиркорга асоссиз 1,1 млрд сўм қарздорлик ҳисоблагани аниқланди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятдаги “Р.А.” МЧЖ раҳбари Бизнес-омбудсманга мурожаат қилиб, корхонага электр энергиясидан 1,1 млрд сўм миқдорида асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норозилигини билдирган.
Аниқланишича, “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси томонидан тадбиркор электрдан ноқонуний фойдалангани айтилиб, қўшимча қарздорлик ҳисоблаш бўйича кўрсатма берилган.
Бизнес-омбудсман томонидан ўтказилган ўрганишларда тадбиркорнинг аслида бошқа корхонага (“Г.А.Г.К.” МЧЖ) қонуний тартибда субистеъмолчи сифатида улангани ва юзага келган қарздорлик ҳам аслида мана шу корхонага тегишли экани маълум бўлган. Натижада тадбикорга асоссиз ҳисобланган 1 млрд сўмдан ортиқ тўлов бекор қилинган.
Қонун бузилишига йўл қўйган электр тармоқлари корхонаси масъулига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 215-5-моддаси (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) билан тегишли тартибда маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида аҳоли учун маиший чиқинди ташиш хизматлари кўрсатиш жараёнида жиддий қонунбузилишларга йўл қўйилиб, 250 мингга яқин истеъмолчидан жами 8,8 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз тўлов ундирилгани аниқланган эди.
Live
Барчаси