“Ўзэнергоинспекция” ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
Жамият
−
23 Август
3277Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 23 август куни қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонида белгиланган.
Фармонга кўра, “Ўзэнергоинспекция”га қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:
- энергия самарадорлиги бўйича халқаро стандартларни жорий этиш ва мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
- йиллик энергия истеъмоли 500 тонна шартли ёқилғидан юқори бўлган барча саноат корхоналарида энергия истеъмолини бошқариш тизимини (Energy Management System) жорий этишни назорат қилиш;
- соҳада давлат назоратини амалга ошириш ва ҳисоботларни юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш;
- энергия аудиторларга малака сертификатларини бериш ва замонавий ўлчов лабораториялари бўйича минимал талабларни белгилаш.
Бундан ташқари, “Ўзэнергоинспекция”нинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода “Ўзэнергоинспекция” мансабдори 50 минг доллар пора билан ушлангани хабар қилинганди.