Ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш ЭКИҲнинг 150 бараваригача жарима билан жазоланади
Жамият
−
03 Май 2019
4819Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун фуқароларга ҳам энг кам ойлик иш ҳақининг 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима жазоси белгиланди. Илгари фақат мансабдор шахслар учун жавобгарлик мавжуд эди.
Шунингдек, бинокорлик материалларини, конструкцияларини ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан (4 млн 54 минг 600 сўмдан) 30 бараваригача (6 млн 81 минг 900 сўмгача) жарима жазоси киритилди.
Эндиликда, фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларида қурилиш ишларини олиб бориш:
фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг 70 бараваридан (14 млн 191 минг 100 сўмдан) 100 бараваригача (20 млн 273 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваридан (20 млн 273 минг сўмдан) 150 бараваригача (30 млн 409 минг 500 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Йўловчи ёки юк ташиш фаолиятини амалга оширувчи ҳайдовчиларнинг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспортни бошқариши ҳам энг кам иш ҳақининг бир баравари (202 минг 730 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.
LiveБарчаси