“Ўзбектелеком” АК булутли дата-маркази Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшмоқда

Бизнес

image

Жорий йилнинг 30 ноябрь куни журналистлар ва компаниянинг муайян корпоратив мижозлари учун пресс-тур ташкил этилди ва унда кенг кўламда амалга оширилган модернизация ишларидан сўнг Тошкент шаҳридаги “Ўзбектелеком” АК “UZCLOUD” булутли дата-марказининг кенг имкониятлари намойиш этилди.

2020 йилда “Ўзбектелеком” АК Тошкент шаҳридаги булутли дата-марказини бир неча маротаба модернизация қилди ва қувватини оширди ҳамда бугунги кунда ўз мижозларига энг замонавий булутли хизматларни таклиф қилмоқда.

Пресс-тур давомида “Ўзбектелеком” АК “Ахборот тизимлари” филиали мутахассислари журналистлар учун тақдимот ўтказдилар, шу билан бирга B2B қатламига оид муайян мижозлар билан ҳамкорлик қилиш таклифи билан музокаралар ўтказдилар.

Хусусан, булутли дата-марказ лойиҳасининг мақсадлари давлат ташкилотлари, бизнес субъектлари, аҳолининг Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш маркази ресурсларига ўсиб бораётган талабини қондириш, шунингдек булутли ҳисоблаш негизида энг замонавий хизматларни тақдим этиш эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Дата-марказнинг бугунги кундаги янгиланган қиёфаси қуввати ўз ичига 70 дан зиёд телекоммуникация жавонлари, 200 та блейд-серверлар, 6 ПБдан зиёд маълумотларни сақлаш тизими, 100 Гбит/с маълумотларни узатиш тизимини мужассам этади. 2021-йилда 80 та телекоммуникация жавонлари, 194 та блейд-серверлар, 6 ПБ маълумотларни сақлаш тизими, 1000 KVA дизел генераторларини ўрнатиш режалаштирилган.

Дата-марказ энг замонавий хавфсизлик ускуналари ва ишончли тизимлар билан жиҳозланган:

•  Ахборот хавфсизлиги тизимлари;

•  Саноат сунъий ҳаво ҳосил қилиш тизими;

•  Узлуксиз қувватлаш манбалари;

•  Электр қувватлашни тақсимлаш тизими;

•  Ёритиш ва видео-кузатув тизими;

•  Ёнғинни ўчириш тизими;

•  Вақтни қайд этиш/синхронлаштириш тизими;

•  Инфратузилмани бошқариш тизими (NOC). 


Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Маълумотларни қайта ишлаш марказининг ишончлилик даражаси Uptime Institute таснифи бўйича халқаро Tier III тизими билан мос келади, яъни “N+1” формуласи бўйича Маълумотларни қайта ишлаш маркази инфратузилмасини захиралашни таъминлайди. Бунда инкор этишга бардошлилик коэффициенти 99,982% ни ташкил этади. Бу шуни англатади-ки, дата-марказ барча муҳандислик қуйи тизимларининг захирасига эга ва Маълумотларни қайта ишлаш маркази ишининг тўхтовсиз равишда таъмирлаш-профилактика ишларини ўтказишга имкон беради.

Экскурсия давомида компания мутахассислари “VDC Виртуал дата-марказ”, 
“VDI Виртуал иш столи”, “VKS – Видео-конференц-алоқа”, “Colocation”, “Web hosting”, “Булутли видео-кузатув” ва бошқа кўплаб булутли сервис ҳамда дата-марказнинг хизматлари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этишди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларига “Ўзбектелеком” АК доимий равишда дата-марказнинг сервер ускуналари таркибидаги контентни маҳаллийлаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантираётгани ҳақида сўзлаб берилди.

Мисол учун, Россиянинг VoD-сервиси IVI билан ҳамкорликда мамлакат учун ноёб лойиҳа  – 95 мингдан зиёд аъло сифатдаги фильмлар, мультфилм ва сериалларни ўзида жамлаган ҳамда Ўзбекистон аҳолиси учун ҳар қандай қулай қурилмаларда томоша қилиш имконига эга бўлган онлайн-кинотеатр ишга туширилди. Бундан ташқари, 2019 йилда дунёга машҳур компаниялардан бири Wargamingꞌнинг ўйин кластери ўрнатилди.

Шунингдек, жорий йилда “Ўзбектелеком” АК булутли дата-маркази негизида Интернет хизматларини тақдим этувчи дунёдаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорликда сервер ускуналарини ва IT-гигантларининг кўплаб серверларини маҳаллийлаштириш амалга оширилди.

Сервисларнинг маҳаллийлаштирилиши туфайли Ўзбекистон фойдаланувчилари маълумотларни тезроқ олишлари ва юклаб олишлари мумкин. «ping» кўрсаткичи камайди, яъни сервисларга ҳар қандай сўров жавоб/маълумот олиш учун трансмиллий тармоқлар орқали ўтмайди ва бу фойдаланувчининг сўровларига жавоб олишда вақтни қисқартиради. Шунингдек, сервисларни маҳаллийлаштириш сабаб, Ўзбекистон ҳудудида халқаро Интернет-канални сезиларли даражада юкламадан енгиллаштириш имкони мавжуд. Бу эса Ўзбекистоннинг барча операторлари ва провайдерларига абонентлар учун янада арзонроқ ва тезкор тарифларни тақдим этиш имкониятини беради.

Пресс-тур чоғида компания вакилларига ҳамкорлик қилиш бўйича таклифлар ҳамда имкониятлар тақдим этилди. 

Келгусидаги тараққиёт истиқболлари ҳам намойиш этилди. Ўзбекистон рақамли иқтисодиётининг булутли хизматларга бўлган эҳтиёжи доимий равишда ўсиб боришини инобатга олиб, “2021-2022 йилларда “Ўзбектелеком” АК телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Бухоро ва Қўқон шаҳарларида ҳар бирининг умумий қуввати 50 ПБ бўлган яна иккита Маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказларини ташкил этиш кўзда тутилган.

“Ўзбектелеком” АК аҳоли, бизнес субъектлари, давлат идоралари, шунингдек Ўзбекистоннинг оператор ва провайдерлари учун илғор рақамли оператор бўлишга интилмоқда. Асосий вазифа – энг кенг доирада қўллаш учун замонавий рақамли инфратузилмани тақдим этиш. “Ўзбектелеком” АК мамлакатимиз иқтисодиётининг рақамли трансформацияси учун қулай восита ва ишончли пойдевор ҳисобланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбектелеком UZCLOUD

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

2.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made