“Ўзбекнефтгаз” “заправка”ларида АИ-92 бензини нархи тушди   

Жамият

image
0:00
0:00
download

UNG Petro бензин қуйиш шохобчаси АИ-92 учун баҳорги чегирма эълон қилди. Бу ҳақда UNG Petro матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, баҳорги чегирма доирасида UNG Petro’да АИ-92 бензини 7 500 сўмдан сотилади. Чегирма фақат чекланган муддатда амал қилиши таъкидланган. Аммо қачонгача давом этишига аниқлик киритилмаган.

UNG Petro “Ўзбекнефтгаз”га қарашли бензин қуйиш шохобчалари тармоғи бўлиб, унда АИ-92 бензини учун аввалги нарх 9 200 сўм атрофида эди. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистонда АИ-80 бензини учун акциз солиғини “нол” ставкада қўллаш муддати узайтирилиб, ушбу бензин нархи оширилмайдиган бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

бензин АИ-92

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг